Erkin iqtisodiy zonalar

Қорақалпоғистон Республикаси киши санаат зоналарида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2019 йил 22 май ҳолатига

МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3588-сонли қарор ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 9 мартда 172 сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналари дирекцияси давлат унитар корхонаси ташкил қилинди ва Нукус шахар давлат хизматларини кўрсатиш маркази томонидан 2018 йил 14 март куни №590279 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 5 майдаги 309-сонли қарори билан Амударё, Беруний, Чимбой, Тахиатош, Хўжайли, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларининг ишлаб чиқариш майдонлари (жами 199,9 га ер майдонлари) ва объектлари (69641 м2 бино-иншоатлар) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши балансига қабул қилинди.

Эркин иқтисодий зоналар ва киши санаат зоналарининг маъмурий кенгашнинг қарорига асос 146 лойиҳа ташаббускорлари ғолиб деб топилди ва уларга кичик саноат зоналари иштирокчиси статуси берилди.

146 та лойиҳага 365 млрд. 501 млн. сўм инвестиция киритилиши белгиланган, шундан хорижий инвестиция 31 млн. 250 минг АҚШ долларни ташкил этади. Бунда тадбиркорларнинг ўз маблағлари 134 млрд. 100 млн. сўмни, банк кредитлари 231 млрд. 401 млн. сўмни (шунинг ичида Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2 млн. 890,5 минг АҚШ доллар), лойиҳаларнинг йиллик товар айланмаси 877 млрд. 216,3 млн. сўмни, йиллик экспорт ҳажми 76 млн. 147 минг АҚШ долларни ташкил этади ва 2573 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Туманлар кесимида 146 та лойиҳалар бўйича ишлар бошланиб, шундан 33 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш ишлари (маҳсулот ишлаб чиқариш) бошланди ва 113 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Бугунги кунда 33 та лойиҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ишлари олиб борилмоқда, шунингдек 485 та янги иш ўринлари яратилган.

Шу жумладан:

33 та лойиҳада ишлаб чикариш хажми 2019 йилнинг 1-чорак якунида 5386 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан экспорт хажми 22 минг долларни ташкил этади.

2019 йилнинг II чорагида ҳажми 5809 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, шундан 163 минг доллар маҳсулот экспортга чиқарилиши белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналарида 368 та лотлар мавжуд бўлиб, улардан 349 та лотлар (94%) тадбиркорларга ажратиб берилган.

Жумладан:

Амударё тумани кичик саноат зонасида 63 та лотлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси тадбиркорларга ажратиб берилган.

Беруний тумани кичик саноат зонасида 47 та лотлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси тадбиркорларга ажратиб берилган.

Чимбой тумани кичик саноат зонасида 22 та лотлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси тадбиркорларга ажратиб берилган.

Тахиатош тумани кичик саноат зонасида 156 та лотлар мавжуд бўлиб, шундан 137 та лотлар тадбиркорларга ажратиб берилган ва 19 та лотлар кейинги танловларга қўйилган.

Хўжайли тумани кичик саноат зонасида 25 та лотлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси тадбиркорларга ажратиб берилган.

Қўнғирот тумани кичик саноат зонасида 24 та лотлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси тадбиркорларга ажратиб берилган.

Мўйноқ тумани кичик саноат зонасида 31 та лотлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси тадбиркорларга ажратиб берилган.

Ҳар ойнинг икинчи ва тўртинчи ҳафтасининг жума кунлари бўлиб ўтадиган тендер танловларига бўш турган 19 та лотлар тўғрисида маълумотлар “Еркин Қарақалпақстан” ва “Вести Каракалпакстана” газеталарининг 2019 йил 9 февраль ва 9 мартдаги сонларида эълонлар чоп этилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси сайтларида жойлаштирилган, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси телевидениеси ва радиоси орқали доимий равшда эълонлар берилиб борилмоқда.

Туманлардаги кичик саноат зоналарида:

– автомобиль йўл қурилишига 2059 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилиб (режа 2059 млн. сўм, 100%), 5,3 км йўл қурилган (режа 5,3 км; 100%);

– электр энергияси қурилишига 1102,7 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилган (режа 1573,7 млн. сўм; 70,5%);

– газ тармоқлари қурилишига  642,4 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилган (режа 642,4 млн. сўм; 100%);

– ичимлик сув қурилишига 783,7 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиб, 5,1 км сув тармоғи тортилиши режелаштирилган бўлса, амалда Амударё туманида 38 млн. сўм ажратилиб, 285 метр ичимлик суви, Чимбой туманида маҳаллий бюджет ҳисобидан 45,7 млн. сўм ажратилиб, 500 метр ичимлик суви, Қўнғирот туманида давлат бюджетидан 43 млн. сўм ажратилиб, 300 метр ичимлик суви, Хўжайли туманида маҳаллий бюджет ҳисобидан 65,7 млн. сўм ажратилиб, 300 метр ичимлик суви, Беруний туманида маҳаллий бюджет ҳисобидан 55,4 млн. сўм ажратилиб, 200 метр ичимлик суви етказилган.