Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларида юксак даражага эришилганини катта мамнуният билан қайд этди. Бугун Банк мамлакатимизда устувор тармоқларда таркибий ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватламоқда ҳамда…

Бугунги кунда Давлат статистика қўмитаси томонидан статистик кўрсаткичларни шакллантириш услубиётини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиш даражасини холис баҳолаш имконини берувчи ҳисобот маълумотларининг тўлиқлигини таъминлаш, шунингдек, макроиқтисодий кўрсаткичлар, хусусан, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳисоб-китобларини «Миллий ҳисоблар тизими – 2008» стандартига мослаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дея хабар беради қўмита ахборот хизмати. Қайд этилишича, жорий йил январь ойида Давлат статистика қўмитаси…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июль куни узлуксиз профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бугунги кунда барча соҳа ва тармоқларда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда янги корхоналар ишга туширилиб, ижтимоий инфратузилма ривожлантирилмоқда. Олдинда яна катта режа ва мақсадлар бор. Буларнинг барчаси малакали мутахассисларга бўлган талабни оширмоқда. Чунки ҳар бир соҳанинг ривожи, лойиҳаларнинг ижроси етук кадрларга боғлиқ….

Президент Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида аграр соҳа машинасозлигини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Қишлоқ хўжалигида бозор механизмлари жорий этилаётгани, ғалла ва пахтанинг харид нархи оширилгани, мева-сабзавотлар экспорти кенгаяётгани натижасида деҳқон ва фермерларимизнинг даромадлари изчил ортиб бормоқда. Энди улар янги-янги техникалар олиб, иш самарадорлиги ва маҳсулотлар сифатини оширишга ҳаракат қилмоқда. 2018 йилда фермерларга 11,5 минг дона…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни автомобиль саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Мамлакатимиз автомобилсозлиги ўтган йигирма уч йил мобайнида изчил ривожланиб, ички ва ташқи бозорда ўз ўрнини топди. Жорий йил 1 октябрдан имтиёзлар бекор қилиниши билан ушбу тармоқ ҳам эркин бозор шароитига ўтади. Бу корхоналарда замонавий бошқарув механизмларини жорий этишни, маҳсулотларни бозорбоп ва рақобатбардош қилишни талаб этади….

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июль куни биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Қарийб бир йил муқаддам, 2018 йил 29 июнда “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида” Президент фармони қабул қилинган эди. Мазкур концепция амалда татбиқ этилиши натижасида жорий йилнинг биринчи ярмида давлат бюджетига 39…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари сифатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда йилига 20 миллион тонна мева-сабзавот етиштирилади. Лекин уларни саноат усулида қайта ишлаш даражаси атиги 15 фоиз бўлиб, шундан 7-8 фоизи экспорт қилинмоқда. Инфратузилма етарли эмаслиги туфайли йиғиштириш ва сақлаш жараёнида 30 фоиз маҳсулотлар йўқотилмоқда. Бу соҳадаги…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 июнь куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, бўш турган бино ва ерларда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Аввал хабар берилганидек, 7 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда шу борадаги ишлар Андижон вилояти мисолида таҳлил қилинган эди. Бу гал Тошкент вилоятидаги мавжуд салоҳият ва ундан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Тошкент вилояти хорижий…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кутилаётган натижалар ва сифат ўзгаришларини таҳлил қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Фаол инвестиция сиёсати юритилиб, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга инвестициялар, энг аввало тўғридан-тўғри хорижий сармоялар йўналтирилаётгани, тадбиркор ва инвесторларга ҳар тарафлама амалий кўмак бериш бўйича таъсирчан механизмлар жорий қилиниб,…

21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадаллашиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Ўз навбатида, Асқар Мамин Шавкат Мирзиёевга…