2019 йил январ-июн ойлари якунида иқтисодий ислоҳотлар бориши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари

Қорақалпоғистон Республикасида 2019 йил январ-июн ойлари якунида иқтисодий ислоҳотлар бориши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида

ҲИСОБОТ

Қорақалпоғистон Республикасида 2019 йилнинг 1 ярим йиллиги якунида, Президентимиз Фармонлари, Президент ва Ҳукумат қарорлари ҳамда топшириқлари асосида барча тармоқларда иқтисодий ислоҳотлар кетма-кетлик билан амалга оширилди.

Давлат дастурларининг бажарилишига, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга, қишлоқларни ва аҳоли пунктларини ободонлаштиришга катта эътибор қаратилиб, бу ишлар бўйича тизимли мониторинглар йўлга қўйилган.

I. Макроиқтисодий ўзгаришлар.

Асосий иқтисодий кўрсаткичлар.

Ҳисобот даврида республикамизда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг юқори ўсиш суръатлари таъминланди.

Хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 7861,8 млрд. сўмни, ўсиш суръати 107,2 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогнозга нисбатан 2,8 пунктга юқори бўлишига эришилди (прогноз 104,4%).

Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг 38,1 фоизи хизматлар соҳасига, 33,2 фоизи саноат соҳасига, 16,8 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасига, 11,9 фоизи қурилиш соҳасига, 10,2 фоизи солиқларга тўғри келади.

Иқтисодий ўсишга соҳаларда юқори ўсиш суръатларига эришилиб, белгиланган прогноз кўрсаткичларининг таъминланганлиги муҳим омил бўлди. Жумладан:

— Саноатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 6162,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 100,5 фоизни;

— Ҳудудий корхоналар томонидан 1358,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 131,6 фоизни;

— Халқ истеъмоли товарлари ҳажми 1013,6 млрд. сўмни, ўсиш суръати 108,4 фоизни;

— Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотлари ҳажми 2106,2 млрд. сўмни, ўсиш суръати 105,4 фоизни;

— Капитал қўйилмалар ҳажми 4765,9 млрд. сўмни, ўсиш суръати 187,6 фоизни;

— Қурилиш ишлари ҳажми 1855,2 млрд. сўмни, ўсиш суръати 144,6 фоизни;

— Чакана савдо айланмаси ҳажми 2721,2 млрд. сўмни, ўсиш суръати 108,4 фоизни;

— Жами хизматлар ҳажми 2561,9 млрд. сўмни, ўсиш суръати 117,9 фоизни ташкил этди.

Яратилган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги кичик бизнеснинг улуши 48,8 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 пунктга юқори бўлди ва ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми аҳоли жон бошига 4191 минг сўмдан тўғри келади.

II. Саноат.

Умумий ҳолат. 2019 йилнинг 1 июл ҳолатига республика бўйича жами 2226 та саноат корхоналари давлат рўйхатидан ўтган. Шундан, 2179 таси ҳаракатда бўлиб уларнинг 27 таси йирик, 2152 таси кичик корхоналар. 6 ой давомида 474 та саноат корхонаси янгидан ташкил этилган, 47 таси тугатилган ва 47 таси вақтинча ҳаракатсиз.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари 3285,3 минг сўмдан, халқ истъемоли моллари 540,2 минг сўмдан тўғри келмоқда.

Тахиатош туманида саноат маҳсулотлари ҳажми 429,5 млрд. сўмни (ўсиш суръати 129,8%) ва республикадаги улуши 7,0 фоизни;

Қораўзак туманида саноат маҳсулотлари ҳажми 118,3 млрд. сўмни (ўсиш суръати 132,1%);

Кегайли туманида саноат маҳсулотлари ҳажми 115,5 млрд. сўмни (ўсиш суръати 110,2%);

Хўжайли туманида саноат маҳсулотлари ҳажми 226,7 млрд. сўмни (ўсиш суръати 111,2%);

Мўйноқ туманида саноат маҳсулотлари ҳажми 161,9 млрд. сўмни (ўсиш суръати 104,9%);

Чимбой туманида саноат маҳсулотлари ҳажми 106,1 млрд. сўмни (ўсиш суръати 113,8%) ташкил этиб, юқори ўсиш суръатларига эришилган.

Ҳисобот даврида халқ истеъмоли товарлари ҳажми 1013,4 млрд. сўмни, ўсиш суръати эса 108,4 фоизни ташкил этган. Юқори суръатларнинг таъминланишида улуши юқори бўлган, қўйидаги шаҳар ва туманларни кўриш мумкин.

Нукус шаҳрида халқ истеъмоли товарлари ҳажми 328,2 млрд. сўмни (ўсиш суръати 109,6%) ва республикадаги улуши 32,4 фоизни;

Тўрткўл туманида 83,2 млрд. сўмни (ўсиш суръати 111,7%) ва республикадаги улуши 8,2 фоизни;

Беруний туманида 82,0 млрд. сўмни (ўсиш суръати 113,3%) ва республикадаги улуши 8,1 фоизни;

Тахиатош туманида 55,8 млрд. сўмни (ўсиш суръати 125,8%) ташкил этмокда.

Ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажмини ошириш ва турларини кўпайтириш борасида самарали ишлар олиб борилиши натижасида Республика саноатида ҳудудий корхоналар салмоғи йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Шу йилнинг январ-июн ойларида ҳудудий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 1358,2 млрд. сўмни, ўсиш суръати 131,6 фоизни ташкил этган.

 

Ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастури бажарилиши бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги “2017-2019 йиллар учун тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқариш бўйича мақсадли маҳаллийлаштириш лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш тўғрисида”ги ПҚ-2698-сонли қарорига мувофиқ (республика ҳудудий тасарруфидаги) Нукус шаҳридаги «Technic Globe» МЧЖ ҚК да телевизор ишлаб чиқариш, Элликқалъа туманидаги “Элрози нур” МЧЖ да вермикулит концентрати ишлаб чиқариш, Тўрткўл туманидаги «Mustafa Farm» МЧЖ томонидан “Бир марталик ишлатиладиган тиббий шприцлар ишлаб чиқариш”, «To’rtko’l Shisha Idishlari» МЧЖ томонидан “Фармацевтика ва озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган шиша идишлар ишлаб чиқариш” лойиҳалари киритилган.

Ҳисобот даврида Элликқалъа туманидаги “Элрози нур” МЧЖ томонидан 242,3 млн. сўмлик 173 тонна вермикулит, Тўрткўл туманидаги «To’rtko’l Shisha Idishlari» МЧЖ томонидан 2,6 млрд. сўмлик 2,1 млн. дона шиша идишлари, Нукус шаҳридаги «Technic Globe»МЧЖ КК томонидан 53,7 млрд. сўмлик 45,3 минг дона телевизорлар ишлаб чиқарилган.

“Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш, эркин иқтисодий зона қатнашчиларини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот.

«Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сонли Фармонига асос ташкил этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июлдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 542-сонли қарорига мувофиқ «Нукус фарм» ЭИЗнинг Низоми тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3532-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаcи Вазирлар Кенгашининг 2018 йилнинг 17 февралида 106-сон қарори қабул қилинган.

Белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган, комлекс тадбирлар, маъсул вазирлик ва идоралар, ижро муддатлари белгиланган.

2017 йил 13 сентябрда 543024-сон билан “NUKUS-FARM ERKIN IQTISODIY ZONASI DIREKSIASI” давлат унитар корхонаси давлат руйхатидан утказилиб, ташкил этилган.

Дирекция Нукус шаҳар, Досназаров кўчаси, 97 уйда, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги иморатида жойлаштирилган. Дирекция фаолияти учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Ходимлар компьютер, оргтехника ва жиҳозлар, телефон, интернет, “Е-хат” алоқаси билан таъминлаб берилган.

Дирекциянинг Устав жамғармасини шакллантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2018 йил 22 февралда 300 млн. сўм маблағ Дирекция ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Дирекция ҳаражатлар сметаси ва Штат жадвали Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган. Ҳозирда маблағлар «Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси фаолияти учун барча зарур йўналишларда ишлатилмоқда. Солиқ органларига ҳисобот топшириш учун интерактив ключ олинган.

 “Нукус-фарм” ЭИЗ дирекцияси директори лавозимига Д.Абаджанов, Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашининг 2018 йил 23 февралдаги 01-24/1-2728-сон баёнига мувофиқ тайинланган.

Ҳозирда Дирекция тасдиқланган штат бирлигига мувофиқ билим ва иш тажрибасига эга 3 та ходим ишга қабул қилинган.

“Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини шакллантириш.

Ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилнинг 30 мартида “Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»  2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида” ги 267-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур ҳужжатларга мувофиқ “Нукус-фарм” ЭИЗ ҳудуди чегараларига 7-та ҳудуддан жами 42,29 гектар майдон киритилган.

“Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси фаолият турларини  ва ҳудудини кенгайтирган ҳолда “Нукус” эркин иқтисодий зонасига ўзгартириш киритиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига 2019 йил 22 февралда 01-129-сонли хат ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси 2019 йил 18 мартда 01-03/16-03/139-сонли хат билан юборилган.

“Нукус фарм” эркин иқтисодий зонасида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши.

Амалга оширилган лойиҳалар: “Нукус-фарм” ЭИЗда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати 16,2 млн. АҚШ доллар бўлган (4,2. млн доллар – ўз маблағи, 8,1 млн. доллар – банк кредити, 3,9 млн. доллар – хорижий инвестиция) 3 та лойиҳа ишга туширилди.

Мазкур лойиҳалар ишга туширилгандан сўнг 430 та янги иш ўринлари яратилди. Йилига 120,8 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши, кейинги йилдан бошлаб 4,2 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.

Ҳусусан, “Тўрткўл шиша идишлари” МЧЖ томонидан “Фармацевтика ва озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган шиша идишлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси.

Лойиҳани амалга ошириш учун жами 6,36 млн. АҚШ долларлик (100%) ишлар амалга оширилган, шундан 4,2 млн. долларлик (100%) асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилган.

Тўрткўл тумани ҳокимлигининг 2019 йил 26 июндаги 06-26/41-сонли баёни билан корхона фойдаланишга топширилган.

Жорий йил 1 июлга қадар корхона томонидан 2,6 млрд. сўмлик 2,1 млн. дона шиша идишлар ишлаб чиқарилган ва шундан 615 млн. сўмлик 0,6 млн. дона шиша идишлар ички бозорда сотилган.

Тўрткўл туманидаги “Mustafa farm” МЧЖ томонидан йилига 240 млн.дона “Бир марталик ишлатиладиган тиббий шприцлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси

«Nukus Med Tex» МЧЖ ҚК томонидан йилига 240 млн. дона “Тиббий шприцлар ва инфузион системалар ишлаб чиқариш” лойиҳаси

Амалга оширилаётган лойиҳалар: Маъмурий кенгаш томонидан “Нукус-фарм” ЭИЗда жойлаштириш учун умумий қиймати 16,4 млн. АҚШ доллар бўлган (1,6 млн. доллар – ўз маблағи, 10,7 млн. доллар – банк кредити, 4,2 млн. доллар – хорижий инвестиция) 3 та лойиҳа маъқулланган.

Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши билан 302 та янги иш ўринлари яратилиши, 70,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши, кейинги йилдан бошлаб 8,1 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.

Бугунги кунга ушбу лойиҳалар бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳусусан, Grin farm Nukus” МЧЖ томонидан йилига 47,5 минг тўплам (пачка) “Доривор воситалар (химиявий препаратлар) ва тиббиёт маҳсулотлари (доривор лейкопластир) ишлаб чиқариш” лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг 2018 йил 9 июлдаги 01-08/16-06/424-сон баёнига мувофиқ “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширишга келишим берилган.

Лойиҳанинг бизнес режаси ишлаб чиқилган, лойиҳага 1,2 га ер майдони ажиратилган, технологик ускуналар сотиб олиш буйича импорт шартномасини тузиш ва экспертизага киритилган. Лойиҳа АТ “Асака банк” томонидан молиялаштирилган. Ҳозирда бино ва иншоатлар қурилиши ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, жами 0,98 млрд. сўмлик (лойиҳанинг умумий баҳоси-2,3 млрд. сум; 42,5%) ишлар амалга оширилган. Ушбу лойиҳанинг  хорижий инвестори келиши кутилмоқда.

«NUKUS UNIVERSAL PROFY» МЧЖ-да умумий қиймати 4,9 млн.долларлик йилига 18,7 млн. дона “Инфузион эритмалар ишлаб чиқариш” лойиҳасини, Қорақалпоғистон Республикаси Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг 2018 йил 29 ноябрдаги 01-08/16-11/809-сон баёнига мувофиқ “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширишга келишим берилган.

Корхона томонидан 2018 йил 12 декабрда 8-сонли хат билан “Асака банк” Қорақалпоғистон филиалига кредит маблағлари ажратилишини сўраб, мурожаат этилган. Банкнинг 2018 йил 17 декабр куни 09-7563-сонли хатида 125 фоиз миқдорида гаров таъминоти талаб этилган. Бугунги кунда керакли ҳужжатлар тайёрланмоқда.

«ECO PHARMACEUTICAL TECHNOLOGY» МЧЖ-да умумий қиймати 8,7 млн.долларлик,  йилига 400 тонна “Қизил мия илдизини чуқур қайта ишлаш (глициризиновая кислота) ишлаб чиқариш” лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг 2019 йил 19 апрелдаги 01-08/16-04/209-сон баёнига мувофиқ “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширишга келишим берилган ва “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 6 га ер майдони ажратилган ва ҳозирги кунда топографик ишлар олиб борилмоқда.

Кўриб чиқилаётган лойиҳалар: Бугунги кунда умумий қиймати 51,0 млн. долларлик (51,0 млн. доллар – хорижий инвестиция) 2 та лойиҳа ташаббускорлар томонидан “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси қатнашчиси бўлиш учун кўриб чиқилиб, тегишли ҳужжатлар, лойиҳаларнинг Бизнес-режалари ишланмоқда.

XINCHUANG TECHNOLOGI LIMITED корхонасида умумий қиймати 1,0 млн. долларлик “Қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқариш” лойиҳаси;

«Beizhong Yilin Pharm Tech» компанияси томонидан умумий қиймати 50 млн. доллар қийматидаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан “Ферула (доривор ўсимлик)ни қайта ишлаш” лойиҳаси.

«Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси ҳудудига транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси тармоқларини тортиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан:

-табиий газ тармоғи бўйича режадаги 215,1 млн. сўмлик, 765 п.метр ишлар тула (100%);

-электр тармоғи бўйича “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан 2018 йилда 510 млн. сўмлик (3,8 км.) ишлар амалга оширилиши белгиланиб, бугунги кунга 510 млн. сўмлик (100%) ишлар тула;

-ичимлик сув тармоғи бўйича Ягона буюртмачи “Инжиниринг компанияси” томонидан 2019 йил 1 апрелга қадар 168,8 млн. сўмлик ишлар амалга оширилиши белгиланиб, бугунги кунга 154,9 млн. сўмлик (100,0%) ишлар тула;

-автомобиль йўли қурилиши бўйича 1,13 км. автомобиль йўлини таъмирлаш учун 401,6 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиши белгиланиб, бугунги кунга 1,13 км. (100%) йўл тула таъмирланган (371,8 млн. сўм ўзлаштирилган).

-алоқа тармоқлари бўйича 2,7 км. телекоммуникация тармоқларини тортиш 85 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиши белгиланиб, бугунги кунга 2,7 км. (100%) телекоммуникация тармоқлари тортилган (69,3 млн. сўм маблағ ўзлаштирилган).

-оқава сув тармоғи бўйича Ягона буюртмачи “Инжиниринг компанияси” томонидан 2019 йил 1 апрелга қадар 1981,0 млн. сўмлик ишлар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда лойиҳа смета ва экспертиза ҳулосалари тасдиқланган.

Инвесторларни жалб қилиш мақсадида, тадбиркорлар, лойиҳа ташаббускорлари орасида “Нукус фарм” ЭИЗ да яратилган имтиёз ва имкониятларни кенг реклама, тарғибот қилиш, тадбиркорларни жалб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан:

-“Нукус фарм” ЭИЗ ДУК дирекцияси томонидан чет эллик ва маҳаллий инвесторларни “Нукус фарм” ЭИЗ да бизнес юритиш учун яратилган қулай шароитлар билан таништириш мақсадида инглиз, рус ва ўзбек тилларида электрон презентацион материаллар тайёрланган. “Нукус фарм” ЭИЗ бўйича презентацион ва бошқада материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг “kruz.uz” ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «www.densawliq.uz» сайтларида жойлаштирилган.

Бундан ташқари, материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Давлат рақобат қўмитаси сайтларида ҳам жойлаштирилган;

-Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси билан биргаликда “www.feznukus-farm.uz” “Нукус фарм” ЭИЗ ДУК дирекцияси веб-сайти яратилган. Сайтда яратилган имтиёзлар ва имкониятлар ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида тақдим қилинган;

-Шаҳар ва туманларда мутахассис ва тадбиркорлар иштирокида жорий йил май-июнь ойларида ўтказилган семинарларда тушунтириш, тарғибот- ташвиқот ишлари амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3588-сонли қарори асосида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Кичик саноат зоналари фаолияти учун яратилган ИМТИЁЗЛАР.

3-банд. КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки, тадбиркорларга бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 5 йиллик узоқ муддатга ижарага берилади. КСЗ ҳудудидаги кўчмас давлат мулкидан ижара даврида фойдаланиш учун ижара тўловининг “ноль” ставкаси белгиланган.

6-банд. КСЗ дирекцияси ва иштирокчиларига 2020 йилнинг 1 февралига қадар улар эгаллаб турган майдондан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган ер солиғининг белгиланган энг кам — уч баравари миқдоридаги ягона солиқ тўлови татбиқ этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида” 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ саноат соҳасида (автомобиллларга газ тўлдирувчи компрессор станцияларидан ташқари) янги ташкил этиладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар:

Мўйноқ, Шўманой, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой туманларидаги 2027 йилнинг 1 январигача;

Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа туманларида -2022 йилнинг 1 январигача ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилган.

Амалга оширилган ишлар:

Нукус шаҳри “Ягона дарча” маркази томонидан 2018 йил 14 мартда 590279-сон билан “Қорақалпоғистон Республикаси Кичик саноат зонаси Дирекцияси” давлат унитар корхонаси руйхатдан ўтказилган. Фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулк объектларини инвентаризация қилиш бўйича Амударё, Беруний, Чимбой, Тахиатош, Хўжайли, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларида ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Жумладан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича танлов асосида 146 та лойиҳани амалга ошириш, умумий қиймати 378 млрд. 300,2 млн.сум инвестиция киритилиши белгиланган, шундан хорижий инвестиция 22 млн. 25 минг АҚШ долларни ташкил этади. Бунда тадбиркорларнинг ўз маблағлари 139 млрд. 269,5 млн.сумни, банк кредитлари 219 млрд. 30,7 млн.сумни (шунинг ичида Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 3 млн.19,1 минг АҚШ доллар), лойиҳаларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1 трлн. 73 млрд. 248,7 млн.сумни ва 3089 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Бугунги кунга мавжуд 366 та лотдан 323 таси кичик саноат зоналарига 146 лойиҳани жойлаштириш учун ажратилган. Ушбу лойиҳаларнинг 39 таси амалга оширилиб, 1-ярим йиллик якуни бўйича жами 6 млрд. 116 млн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Жами 120 та лойиҳа бўйича иш бошланиб, шундан қиймати 82,3 млрд. сўмлик 39 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш (маҳсулот ишлаб чиқариш) бошланган. 82 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Жами 3 та лойиҳа буйича 22 млн. 25 минг АҚШ доллари миқдорида ҳорижий инвестиция жалб қилинади. Жумладан:

-Чимбой туманида 1 та лойиҳа: «ZANG TEX» МЧЖ томонидан ип-калава трикотаж мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси учун 20,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади.

-Тахиатош туманида 2 та лойиҳа: «KOREA LICORICE» МЧЖ томонидан қизилмия илдизлари қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаси учун 2,0 млн. АҚШ доллари, «PRIME AGRO COMMODITIES» МЧЖ томонидан қизилмия илдизини қайта ишлаш, қизил қалампирни саноат шароитида қайта ишлаш, дуккакли донли маҳсулотларини қадоқлашни ташкил этиш лойиҳаси учун 25. минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади.

Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналарида 366 та лотлар мавжуд бўлиб, улардан 323 та лотлар (88,3%) тадбиркорларга ажиратиб берилган. Жумладан:

Амударё тумани кичик саноат зонасида 61 та лотлар мавжуд бўлиб, уларнинг 43 таси тадбиркорларга ажратиб берилган ва 18 таси қолган танловаларга қўйилган.

Беруний тумани кичик саноат зонасида 47 та лотлар мавжуд бўлиб, уларнинг 44 таси тадбиркорларга ажратиб берилган ва 4 таси қолган танловаларга қўйилган.

Чимбой тумани кичик саноат зонасидаги мавжуд 22 та лотларнинг барчаси  тадбиркорларга ажратиб берилган.

Тахиатош тумани кичик саноат зонасида 156 та лотлар мавжуд бўлиб, уларнинг 122 таси тадбиркорларга ажратиб берилган ва 19 та лотлар кейинги танловларга қўйилган.

Хўжайли тумани кичик саноат зонасидаги мавжуд 25 та лотларнинг барчаси  тадбиркорларга ажратиб берилган.

Қўнғирот тумани кичик саноат зонасида 24 та лотлар мавжуд бўлиб, уларнинг 21 таси тадбиркорларга ажратиб берилган ва 3 та лот кейинги танловларга қўйилган.

Мўйноқ тумани кичик саноат зонасидаги мавжуд 31 та лотларнинг барчаси тадбиркорларга ажратиб берилган.

КСЗ ҳудудларини инфратузилма тармоқлари билан таъминлаш буйича ишлар тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ олиб борилган. Хусусан:

-автомобиль йўлларини қуриш бўйича 2416,4 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилиб, 4,92 км. йўл тармоқлари;

-электр таъминоти бўйича 506,4 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиб, 38,2 км. электр узатиш тармоклари таъмирланган;

-газ таъминоти бўйича 732 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиб, 6,2 км. газ тармоқлари таъмирланган;

-ичимлик суви таъминоти бўйича 783,7 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиб, 5,1 км. сув тармоқлари тортилган.

III. Инвестиция сиёсати.

Ҳисобот даврида инвестициялар ҳажми 4765,8 млрд. сўмни, ўсиш суръати 187,6 фоизни ташкил этган.

Жами узлаштирилган 4765,8 млрд.сўм инвестицияларнинг:

— 587,1 млрд. сўми (12,3%) бюджет маблағлари;

-1984,3 млрд.сўми (41,6%) чет эл инвестициялари ва кредитлари, шундан, тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари 1149,4 млрд.сўм (24,1%);

-843,5 млрд. сўми (17,7%) корхоналар маблағлари;

-1350,9 млрд.сўми (28,3%) бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилган.

Қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 1855,2 млрд. сўмни, ўсиш суръати 144,6 фоизни ташкил қилган.

Амалга оширилган ушбу пудрат ишларининг:

А) 1400,0 млрд. сўми янги қурилиш, реконструкция, кенгайтириш, техникавий қайта жиҳозлаш ва 443,9 млрд.сўми капитал таъмирлаш, жорий таъмирлаш ва бошқа пудрат ишлари орқали амалга оширилган.

Б) 1788,3 млрд.сўми (143,0%) давлат мулки ҳисобидан ва 66,9 млрд.сўми (207,3%) нодавлат мулки ҳисобидан амалга оширилган.

Қорақалпоғистон Республикасида 12 та йирик қурилиш-пудратчи ташкилотлар томонидан 88,2 млрд.сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган ва 2018 йил 1 ярим йиллигига нисбатан ўсиш суръати 186,2 ташкил этган.

Жумладан 2019 йилда Инвестиция дастурига мувофиқ режалаштирилган 62 та объектларда 152,6 млрд. сўмлик (режа 217,5 млрд.сўм) қурилиш ишлари амалга оширилиб, йиллик режага нисбатан 70,2 фоиз иш ҳажми бажарилган.

Йўл қурилиши бўйича

Халқаро аҳамиятдаги ва Давлат аҳамиятдаги автомобиль йўлларини инвестиция маблағлари ҳисобидан қайта қуриш учун 2019 йилга қиймати 32,9 млрд. сўмлик 10,0 км йўл қурилиши ишлари амалга оширилиши белгиланиб, жорий йилнинг январ-июн ойларида 23,3 млрд. сўмлик иш ҳажми бажарилган.

Маҳалий аҳамиятдаги автомобил йўлларни тўла таъмирлаш ишлари учун 2019 йилда 23,5 млрд.сўмга 7,0 км йўл таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланиб, бугунги кунда 16,6 млрд.сўмлик иш ҳажми бажарилган.

Ички хўжаликлараро автомобиль йўлларининг 74,1 км. қисмини тўла ва жорий таъмирлаш ишларига 14,4 млрд.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Бугунги кунда жами 10,1 млрд. сўмлик иш ҳажми бажарилиб, 53,8 км. йўл қисми фойдаланишга топширилган.

IV. Транспорт ва алоқа.

2018 йил II-чорагида автомобил транспортида 11,4 млн. тонна халқ хўжалиги юклари ташилиб, 2017 йил II-чорагига нисбатан 99,4 фоизни ташкил этган. Юк айланиши 269,4 млн. т/км-ни ташкил этиб, ўсиш суръати 99,3 фоизни ташкил қилган.

Хусусий автомобил эгалари транспортлари томонидан 5,1 млн. тонна юк ташилиб, ўсиш суръати 102,4 фоизни ташкил этган. Юк айланмаси 202,1 млн.тн/км-ни ташкил этиб, ўсиш суръати 101,4 фоизни ташкил этган.

Автомобил транспортида жами 60,4 млн. йўловчи ташилиб, ўсиш суръати 103,2 фоизни ташкил этган. Йўловчи айланмаси 1832,8  млн.йўловчи/км-ни ташкил этиб, ўсиш суръати 102,5 фоизни ташкил этган.

Хусусий автомобил эгалари транспорларти томонидан 34,6 млн. йўловчи ташилиб, ўсиш суръати 100,5 фоизни ташкил этган. Йўловчи айланмаси 1428,2 млн.йўловчи/км-ни ташкил этиб, ўсиш суръати 100,8 фоизни ташкил этган.

V.Молиявий ҳолат.

Бюджет-солиқ сиёсати. Республикаси бўйича 1-ярим йиллик учун маҳаллий бюджет режаси 1163,3 млрд. сўм булиб белгиланиб, ҳақиқатда 1392,3 млрд.сўмни ташкил этган ва режа 119,7 фоизга бажарилган.

Республика бюджетининг ҳаражатлар қисми режадаги 1947,7 млрд.сўм ўрнига 1870,8 млрд.сўмни ташкил этди, режанинг бажарилиши 96,1 фоизни ташкил этган.

Солиқ ва йиғимлар тушуми

2019 йил январ-июн ойларида режадаги 1332,8 млрд. сўм солиқ ва йигимлар тушуми ўрнига, ҳақиқатда 1573,9 млрд.сўм туширилиб, режанинг бажарилиши 118,1 фоиз бўлди.

Банк соҳасидаги ислоҳотлар.

2019 йил январ-июн ойлари якунида тижорат банклари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларга жами 1479,7 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилган (шундан, узоқ муддатли 1180,8 млрд.сўм), ўз маблағлари ҳисобига 545,0 млрд.сўм (шундан, узоқ муддатли 449,7 млрд.сўм). Тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобига кичик бизнес субъектларига 571,2 кредитлар берилган (тезкор).

VI. Жами дебитор ва кредитор қарздорлик

Республика бўйича 2019 йилнинг 1 июн ҳолатига жами дебиторлик қарздорлик 1443,2 млрд.сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 71,3 млрд. сўмга ошган, кредиторлик қарздорлик бўлса 2774,6 млрд. сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 161,4 млрд.сўмга камайган.

Шундан, муддати ўтган дебитор қарздорлик 8,6 млрд.сўмни, кредитор қарздорлик эса 4,7 млрд.сўмни ташкил қилиб, 2019 йилнинг 1 январ ҳолатига нисбатан дебитор қарздорлик 3,4 млрд.сўмга, кредитор қарздорлик 1,5 млрд. сўмга камайган.

Дебиторлик қарздорлик асосан 2 та йирик тармоқ корхоналарига тўғри келиб (1198,9 млрд. сўм), жами қарздаги улуши 83,1 фоизни ташкил этади.

Шундан, “Ўзбекэнерго” компаниясида (56,4 млрд. сўм; жами қарздаги улуши 3,9 фоиз) ва “Ўзбекнефтегаз” компаниясида (1142,5 млрд.сўм; жами қарздаги улуши 79,2 фоиз).

«Ўзбекэнерго» ДАК бўйича жами дебитор қарздорлик жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига 56,4 млрд.сўмни ташкил этиб, 2019 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 30,7 млрд.сўмга ошган.

«Ўзбекнефтегаз» МХК бўйича жами дебитор қарздорлик жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига 1142,5 млрд.сўмни ташкил этиб, 2018 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 77,8 млрд. сўмга ошган.

Кредиторлик қарздорлик асосан «Ўзбекэнерго» АЖ ва “Ўзбекнефтегаз” компаниялари ҳиссасига тўғри келиб (2273,1 млрд. сўм), жами қарздаги улуши 81,9 фоизни ташкил этади.

«Ўзбекэнерго» АЖ бўйича жами кредитор қарздорлик 223,5 млрд.сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 30,0 млрд.сўмга ошган.

«Ўзбекнефтегаз» АЖ бўйича жами кредитор қарздорлик 2049,6 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 132,7 млрд. сўмга камайган. Компанияда жами кредитор қарздорлик камайгани билан, унга  қарашли 3 та корхонанинг қарздорлиги ошган. Шундан:

-Нукус шаҳридаги “Зарубежнефтегаз” МЧЖда жами кредитор қарздорлик 1414,7 млрд.сўмни ташкил  этиб 34,6 млрд.сўмга ва «УЗ-КОР ГАЗ КЕМИКАЛ» МЧЖда 72,6 млрд.сўмни ташкил этиб, 6,0 млрд.сўмга ошган;

-Мўйноқ туманидаги “Устюртгаз” МЧЖда 260,5 млрд.сўмни ташкил этиб, 61,5 млрд.сўмга ошган.

VIII. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш.

I ярим йиллиги якунида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2106,2 млрд. сўмни,  ўсиш суръати 105,4 фоизни ташкил қилди.

Жумладан, 584,3 млрд.сўмлик (116,2 фоиз) деҳқончилик маҳсулотлари, 1374,9 млрд.сўмлик (101,2 фоиз) чорвачилик маҳсулотлари етиштирилди.

Ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида фермер хўжаликларининг улуши 18,1 фоизни ва дехқон хўжаликларининг улуши 80,2 фоизни ташкил қилади.

Ҳисобот даврида деҳқончилик маҳсулотларидан 147,2 минг тонна донли экинлар (ўткан йилини шу даврига нисбатан  122,3 фоиз), 23,4 минг тонна картошка (107,9 фоиз), 41,4 минг тонна сабзавот (117,5 фоиз), 5,5  минг тонна полиз (121,7 фоиз), 8,4 минг тонна мевалар (102,5 фоиз) ва 216 тонна узум (126,3 фоиз) етиштирилди.

Бундан ташқари, чорвачилик маҳсулотларидан 38,4 минг тонна гўшт (102,2 фоиз), 120,3 минг тонна сут (102,8 фоиз), 163 млн. дона тухум (107,1 фоиз), 778 жун тонна (102,5 фоиз), 462,6 тонна асал (113,8 фоиз) етиштирилди ҳамда 617,1 тонна (112,2 фоиз) балиқ овланди.

Барча тоифадаги хўжаликларда йирик шоҳли қорамолларнинг бош сони 1076,1 минг бошни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  100,4 фоиз), шундан сигирлар 312 минг бошни (100,5 фоиз), қўй ва эчкилар 1107,6 минг бошни (102,9 фоиз), отлар 24 минг бошни (104,1 фоиз) ва паррандалар 7277,2 минг бошни (106,7 фоиз) ташкил қилди.

Бугунги кунда республикада 5535 фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, деҳқончиликда – 4188 та, чорвачиликда – 1061 та ва бошқа соҳаларда – 286 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда.

Уларга 767,3 минг га ер майдонлари ажратилиб берилган. Фермер хўжаликларида 34,7 минг одам иш билан банд.

2019 йилнинг 2 чорагида «Ўзагролизинг» АЖ-нинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан жами 444 дона қишлоқ хўжалиги техникалари олиб келинган. Шу жумладан: 17 трактор, 1 культиватор, 17 ғалла ўриш комбайнлари, чигит экиш сеялкаси 21 ва 388 бошқа турдаги техникалар.

Республикамизга минерал ўғитлар ва ядохимикатлар «Қорақалпоқ агрокимёхимоя» ААЖ-нинг корхоналари томонидан етказиб берилади.

2019 йилнинг 1 июл ҳолатига қишлоқ хўжалик корхоналари ва фермер хўжаликлари минерал ўғитлар билан йиллик фондининг 90,8 фоизига таъминланган.

Республика бўйича 278,2 км. магистрал ва хўжаликлараро сув тармоқлари (йиллик режага нисбатан 59,6%) ҳамда 1637,3 км.  ички хўжаликлараро ариқ ва зовурлар (йиллик режага нисбатан 51,4% фоиз) тозаланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “2018-2019 йилларда ирригация тармокларини ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-3405-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 19-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 46 та объектда қурилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш режалаштирилиб, унинг натурадаги ҳажми 1398,9 км. ни ва умумий қиймати 28428,6 млн.сўмни ташкил этади.

6 ойда 1195,9 км. узунликдаги коллектор тармоқларида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилиб, унинг қиймати 23060,6 млн. сўмни ташкил қилиб, йиллик режа 81,1 фоизга бажарилган.

Бу ишларни олиб бориш жараёнида жами 136 та техника (88 та эксковатор ва 48 булдозер) жалб этилган.

Уй-жойлар бўйича:

Уй-жой қурилишида ҳисобот даврида 521,9 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, жами 763,8 минг кв.м (йиллик режа 728,3 минг кв.м) уй-жойлар қурилиши амалга оширилган.

Фойдаланишга топширилган 763,8 минг кв.м. уй-жойлар аҳоли маблағлари хисобидан амалга оширилган.

Шу жумладан қишлоқ жойларда аҳоли маблағлари ҳисобидан 329,4 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, жами 482,2 минг кв.м уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4028 сонли қарорига (ҚР Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 29 ноябрдаги 635-сонли қарори)  асосан:

-2019 йилда 8 та туман ва Нукус шаҳарнинг 13 та массивда жами 896 та хонадонли 176 та уй-жойларнинг қурилиши режалаштирилган.

(Жумладан: Амударё туманида 4 қаватли 24 хонадонли 1 та, Беруний туманида 4 қаватли 24 хонадонли 1 та ва 1 қаватли 3 хонали (0,02га) 20 та, Қонликул туманида 1 қаватли 3 хонали (0,02га) 10 та,   Қўнғирот туманида 1 қаватли 3 хонали (0,02га) 44 та ва 4 қаватли 24 хонадонли 1 та , Муйноқ туманида 4 қаватли 24 хонадонли 20 та, Тўрткўл туманида 4 қаватли 24 хонадонли 1 та ва 1 қаватли 3 хонали (0,02га) 40 та, Чимбой туманида 1 қаватли 3 хонали (0,02га) 8 та ва 4 қаватли 24 хонадонли 1 та  ва Элликқалъа туманида 1 қаватли 3 хонали (0,02га) 24 та, Нукус шаҳрида 5 қаватли 30 хонадонли 2,3,4 хонали 5 та ).

Шундан: 746 та хонадонли 171 та уй-жойлар ахоли учун ва 30 хонадонли 1 та 5 қаватли 2, 3 хонали Ички ишлар вазирлиги, 60 хоноданли 2 та 5 қаватли 2, 3 хонали Мудофа вазирлиги, 1 та 30 та хонадонли 5 каватли 2, 3 хонали Миллий гвардия хизматчиларига ва 1 та 5 қаватли 30 хонадонли 2, 3, 4 хонали Давлат Хавфсизлик хизмати ходимлари учун қуриш режалаштирилган.

Бугунги кунда ушбу уй-жойларда қурилиш ишлари бошланиб, умумий тайёргарлик даражаси 22% ташкил қилмоқда.

Уй-жой коммунал хўжалиги

Республикамизда умумий майдони 1898,9 минг кв.м. турар жой фонди мавжуд булиб,  1243 та кўп қаватли турар-жойлар 102 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига бириктирилган (ўртача 1 та ширкатга 12 та кўп қаватли турар жойдан ҳамда 291 та хонадондан тўғри келади).

Аҳолига ва улгуржи истемолчиларга кўрсатилган коммунал хизматларнинг сон ва сифатини яхшилаш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

2019 йил 1 июл  ҳолатига аҳолининг коммунал хизматлар учун жами дебиторлик қарздорлиги 217,4 млрд. сўмни, шундан, табиий газ учун 205,9 млрд. сўмни, ичимлик суви ва канализация учун 2,7 млрд. сўмни ва иссиқлик ва иссиқ сув учун 339,2 млн.сўмни, электр энергиясидан 8,5 млрд.сўмни ташкил қилган.

Улгуржи истеъмолчиларга кўрсатилган коммунал хизматлардан жами дебитор қарздорлик 198,3 млрд. сўмни, шундан, табиий газ учун 189,3 млрд. сўмни, ичимлик суви ва канализация учун 350,0 млн.сўмни, иссиқлик ва иссиқ сув учун 175,5 млн.сўмни ва электр энергиясидан 8,5 млрд.сўмни ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига биноан жойларда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Амалга оширилган ишларга қарамасдан аҳолининг табиий газдан қарздорлиги 2019 йилнинг 1 январига нисбатан 12,9 млрд.сўмга, электр энергиясидан қарздорлиги 1,3 млрд. сўмга, ичимлик сувдан қарздорлиги 354,4 млн. сўмга ва иссиқлик таъминотидан қарздорлиги 204,6 млн.сўмга ортган.

Шунингдек, сув сарфини камайтириш мақсадида аҳолига 2019 йил 1 ярим йилликда 17310 дона совуқ сув ҳисоблагич ускуналари ўрнатилган.

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожланиши.

2019 йил 6 ойида республиканинг ташқи савдо айланмаси 374,2 млн. долларини, ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,2 фоизни ташкил этган.

Жумладан: экспорт ҳажми 219 млн. долларини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 85,7 фоизни, импорт эса 155,3 млн. долларни ташкил этиб, ўсиш суръати 145,1 фоизни ташкил этган.

Жами экспорт таркибида пахта толаси 0,3 млн. долл. (0,2%), кимё саноати маҳсулотлари 180,7 млн. долл. (улуши 82,5%), озиқ-овқат маҳсулотлари 16,8 млн. долл. (7,7%), энергия ресурслари 2,2 млн. долл. (1,0%), хизматлар 1,1 млн. долл. (0,5%) ва бошқалар 17,7 млн. долларни (8,1%) ташкил қилган.

2019 йил январь-июнь ойлари давомида асосий экспортчи корхоналар қаторига Амударё туманида “Амударётекс” МЧЖ, «ASIA SILK» чет эл корхонаси, Беруний туманида «BERUNIY TEXTILE INVEST” МЧЖ, «BERUNIY AGRO IMPEKS» МЧЖ, «BERUNIY SHAROB SAVDO» МЧЖ, Қунғирот туманида «GRAND CHEMICAL EXPORT» МЧЖ, Тўрткўл туманида «TO’RTKO’L-TUPROGI» ФХ, Чимбой туманида «LANEXTRAKT» қўшма корхонаси, Хўжайли туманида «Elite Stars Textile» МЧЖ, Нукус шаҳрида «UZ-KOR GASCHEMICAL» ҚК ва Элликқалъа туманида «Бустон Кластер» МЧЖ кабилар кирган.

Импортнинг асосий қисмини машина ва ускуналар 87,9 млн.долл (улуши 56,6%), кимё маҳсулотлари 13,8 млн.долл. (8,9%), озиқ-овқат маҳсулотлари 15,4 млн.долл (9,9%), хизматлар 6,3 млн.долл (4,1%), энергия ресурслари 4,2 млн.долл. (2,7%) қора ва рангли металлар 1,6 млн.долл (1%) ва бошқалар 26 млн.долл (16,7%) ташкил қилган.

2019 йил январь-июнь ойларида худудий бўйсинувдаги корхоналар экспорти 30 млн. 446,3 минг долларни ташкил этиб, белгиланган режа 139,4 фоизга (режа 21 млн. 847,7 минг доллар) бажарилган, ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробарга ўсиши таъминланган.

Шундан:

-саноат маҳсулотлари экспорти 22 млн. 390,5 минг доллар (улуши 73,5%);

-мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 8 млн. 72,4 минг долларни (улуши 26,5%) ташкил этди.

Экспорт таркиби кўйидагича:

-қизил мия экстракти 3552,6 минг долл. 28,5 фоизни;

-қизил мия илдизи 357,1 минг долл. 2,9 фоизни;

-артемия уруғлари 63,6 минг долл. 0,5 фоизни;

-вермикулит 68,6 минг долл. 0,6 фоизни;

-кунжут 512,4 минг долл. 4,1 фоизни;

-текстил маҳсулотлари 2066,5 минг долл. 16,6 фоизни;

-қурилиш материаллари 2547,2 минг долл. 20,4 фоизни;

-ипак маҳсулотлари 190,2 минг долл. 1,5 фоизни;

-ёғоч маҳсулотидан ишланган бўюм 1057 минг долл. 8,5 фоизни;

-кир юувуш воситаси 25,8 минг долл. 0,2 фоизни;

-мева-сабзавотлар 2492 минг долл. 20 фоизни;

-бошқалар 50,3 минг долл. 0,4 фоизни ташкил этган.

Шу билан бирга, экспорт географиясини диверсификациялаш, янги бозорларга чиқиш  ва экспорт рақобат муҳитини янада кенгайтиришга эътибор қаратилмокда.

Ҳудудий корхоналар томонидан 5 та янги турдаги, аввали экспорт килинмаган, алюмин силикати, томография, хўжалик совуни, монолит темир бетони ва ясмиқ каби 445,1 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган.

130 га яқин корхоналар 30 та хорижий мамлакатларга экспортни амалга оширмокда ва экспорт географияси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Болгария, Руминия ва Тунис давлатларига пиёз ва қизилмия илдизи экспорт килиниб, янгидан 3 та бозор узлаштирилган.

Экспортёр корхоналар қатори аввал маҳсулот экспортини амалга оширмаган янги 43 та корхоналар билан тўлдирилди ва улар томонидан жами 6,2 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Шунинг билан бирга, бу соҳада бир қатор камчиликларга хам йул куйилган.

Жумладан:

-дастурга киритилиб режа белгиланган 24 та корхона, яъни Амударё туманида 3 та, Беруний туманида 2 та, Қўнғирот туманида 4 та, Мўйноқ туманида 4 та, Тўрткўл туманида 3 та, Элликқалъа туманида 4 та, Қонликўл туманида 1 та, Нукус туманида 1 та ва Шўманой туманида 1 та корхона экспорт фаолиятини умуман амалга оширмаган.

 Натижада ушбу корхоналарда режа қилинган 2,7 млн. долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти таъминланмади. 10 та корхона белгиланган режани 2,8 млн. долларга кам бажарган.

Амударё тумани (76%), Нукус тумани (87%), Тўрткўл тумани (93%) ва Чимбой тумани (87%) туманларида белгиланган режа бажарилмади.

Бунинг асосий сабабларидан бири, ишлаб чиқариш линияларининг ўз вақтида ишга туширилмаганлиги, экспортга режалаштирилган маҳсулотлари ички бозорда бошқа экспорт қилувчи корхоналарга хомашё ва ярим хомашё сифатида сотилиши, хорижий хамкор томонидан маҳсулот учун тўлов амалга ошириш кечиктирилганлиги, хорижий ҳамкорлар ўртасида экспорт шартномаларини имзолаш ишлари ниҳоясига етказилмаганлиги билан боғлиқ бўлмоқда.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти.

2019 йилнинг 1 июль  ҳолатига 137 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатига олинган. Улардан 135 таси (98,5%) фаолият кўрсатмоқда.

2019 йил январь-июнь ойлари давомида қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлар ҳажми 1608,4 млрд. сўмни, улардаги  ишчилар сони 4011 та кишини, бу корхоналарининг ташқи савдо айланмаси 238,3 млн. долларини ташкил қилиб, республика умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 63,7 фоизни ташкил этган.

Қўшма корхоналарнинг экспорт ҳажми 188,9 млн. доллар бўлиб, республика экспортидаги улуши 86,2 фоизни ташкил этган.

Асосий экспортёр қўшма корхоналардан: Нукус шаҳрида «UZ-KOR GASCHEMICAL» ҚК, Чимбой туманида «LANEXTRAKT” Қорақалпоқ-Хитой қўшма корхонаси, Амударё туманида «Азия Силк» чэт эл корхонаси, Кегайли туманида  “Ланкомия” КҚ, “Туран мия” КҚ, «SIRDARYA LICORICE EXTRACT» ҚК, Қўнғирот туманида «Zelenie rasteniya izvlech»  ҚК, Мўйноқ туманида  «Shuan Yuan» қўшма корхонаси.

Қўшма корхоналарнинг импорт ҳажми 49,4 млн. долларни, республика импортидаги улуши 31,8 фоизни ташкил этган.

6 ойда янгидан 20 та қўшма корхоналар ташкил қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган.

X Кичик бизнесни ривожлантириш.

2019 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектларининг сони 16277 тани (фермер хўжаликларисиз), шундан фаолият кўрсатаётганлари 15791 тани ташкил қилган. Уларнинг жами руйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларидаги улуши 97 фоизни ташкил этган.

Фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъектларининг жами руйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларидаги улуши 3 фоиз бўлиб, Амударё туманида 4,5 фоиз, Кегайлида 4,9 фоиз, Тахиатошда 6,4 фоиз, Тахтакупирда 5,9 фоиз,  Тўрткўл туманида 6,7 фоиз, Чимбой туманида 6,1  фоизни ташкил этган.

Фаолиятини бутунлай тўхтатган кичик бизнес субъектларининг сони 327 тани ташкил этиб, жами руйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларидаги улуши 2 фоизни ташкил этган.

2019 йил январь-июнь ойлари давомида янгидан 2322 та (фермер хўжаликларисиз) кичик бизнес субъектлари ташкил этилган.

Республиканинг ташқи савдо айланмасида кичик бизнеснинг улуши 36,1 фоизни ёки 135,1 млн. долларини  ташкил этди, шу жумладан:

— экспорт ҳажми 37,4 млн. долларидан иборат бўлиб (жами экспорт ҳажмининг 17,1 фоизи), ўтган йилга нисбатан 3,7 карра;

— импорт ҳажми 97,7 млн долларидан иборат бўлиб (жами импорт ҳажмининг 62,9 фоизи), ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 167 фоизни ташкил этган.

Қорақалпоғистон Республикаси тижорат банклари томонидан кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида 6 ой давомида банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 4013 та тадбиркорлик субъектларига 571,2 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилган, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 120,6 фоизни ташкил қилган.

Ижтимоий соҳа.

2019 йил 1 июль ҳолатига республика доимий аҳолиси сони 1881,9 минг кишини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоизга ошган. Умуман иш билан банд бўлганлар сони 713,8 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 фоизга ўсган.

Республикада ишсизлик даражаси аҳолининг иқтисодий фаол қисмига нисбатан 9,6 фоизни (75,484/789,3) ташкил қилган.

Пенсия таъминоти. 2019 йил 1 июл холатига республика бўйича пенсия ва нафақа олувчилар сони 196,2 минг кишини ташкил қилиб, шундан 173,9 минг киши пенсионерлар, 22,3 минг киши ижтимоий нафақа олувчилар бўлиб ҳисобланади. Республикамизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Соғликни сақлаш. Бугунги кунда республикада 42 шифохона 267 амбулатория -поликлиника муассасалари фаолият юритмокда. Касалхона ўринлари сони 7294 койка бўлиб, ҳар 10 минг кишига 38,8 ўриндан тўғри келади. Амбулатория — поликлиника муассасалари қуввати сменада 22,0 минг қатновни ташкил қилган.

Медицина соҳасида  4428 шифокор (ҳар 10 минг кишига тўғри келадиган шифокорлар сони 23,5), 17602 ўрта махсус маълумотга эга (ҳар 10 минг кишига тўғри келадиган ўрта медицина ходимлари сони 93,5) тиббиёт ходимлари фаолият юритмоқда.

2018 йил 1 июль холатига 1 ёшгача бўлган болалар ўлим даражаси ҳар бир 1000 тирик туғилишига нисбатан (189 бола)11,3 промилли бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йил 1 июль холатига (170 бола) 9,9 промиллига тенг бўлган.

2018 йил 1 июль холатига ҳар 100 минг тирик туғилган болага нисбатан оналар ўлими (5 та) 30,3 промилли бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йил 1 июль холатига (10 та) 57,8 промиллига тенг бўлган.

6 ойда хусусий тиббий муассасалар 22 тага кўпайиб, умумий сони 197 тага етган. Шундан 189 таси амбулатор, 8 таси стационар типдаги муассаса.

Таълим.

Қорақалпоғистон Республикасида 567 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан 383 таси давлат, 7 таси нодавлат, 40 таси давлат хусусий шериклик асосида, 137 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг 1-июль ҳолатига Республика бўйича 3-7 ёшдаги болалар сони 150974 нафарни ташкил этиб, шундан мактабгача таълим муассасаларида 70409 нафар бола таълим-тарбия олмоқда.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мактабгача таълим муассасаларига мактабгача ёшдаги болаларнинг қамрови 32,2% дан 46,6% га ошган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июльдаги “2018 йил давлат дастури асосида мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3822-сонли қарорига мувофиқ 2019 йилда янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган, зарурли жиҳозлар билан таъминланадиган мактабгача таълим муассасаларининг Манзилли дастури тасдиқланган.

Ушбу дастур асосида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 6 та МТМ (1085ўринли) янгидан курилиш, 27 та МТМ (2930 ўринли) реконструкция қилиш ва 18 та МТМ (3060 ўринли) капитал қурилиш жами 51 та мактабгача таълим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Давлат хусусий шерикчилик ва оилавий асосида 2018 йили 166 та МТМ, 2019 йилнинг 1 ярим йиллигида 14 таси янгидан қурилиб фойдалинишга топширилган. Хозирги кунда жами давлат хусусий шерикчилик ва оилавий асосида 180 та мактабгача таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида 2018-2019 ўқув йилида жами 708 умумий ўрта таълим мактаблари  фаолият кўрсатиб, 326527 нафар ўқувчи таълим олмоқда ва 1 сменада шуғулланувчилар қамрови 57,1 фоизни ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистонга ташрифлари давомида берилган топшириқлари бўйича янгидан 3 та олий таълим муассасалари ташкил этилиб,  2 та олий таълим муассасалари ва 7 та олий таълим муассасаси филиаллари бўлиб (ТашДАУ НФ, ТашПМИ НФ, ТашАТУ НФ, Ташкент давлат санъат институти НФ, СамВМИ НФ, Узбекистан давлат жисмоний тарбия ва спорт университети НФ, Навоий давлат кончилик институти НФ) уларда 22375 та талабалар таълим олмоқда.

XII. Қорақалпоғистон Республикасини 2019-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни (2018 йил 21 ноябрь, 21351-хҳ-сон) иловаларига мувофиқ,

Қорақалпоғистон Республикасида 2019-2021 йиллар давомида умумий қиймати 11 трлн. 283 млрд. сўм бўлган 793 та устувор лойиҳалар амалга оширилиши ва 11735 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Шундан, 2019 йилда жами 3 трлн. 934 млрд. сўм бўлган 769 та устувор лойиҳалар амалга оширилиши ва 9162 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Жумладан, соҳалар кесимида:

— саноат йўналишида 292 та лойиҳага 3 трлн. 216 млрд. сўм инвестициялар (шундан, 181,6 млн. долларлик хорижий инвестиция) йўналтирилиб, 6299 та янги иш ўринлари;

— хизмат кўрсатиш йўналишида 396 та лойиҳа бўйича 486,9 млрд. сўм инвестициялар (шундан, 13,9 млн. долларлик хорижий инвестиция) ўзлаштирилиб, 2161 та янги иш ўринлари;

— қишлоқ хўжалиги йўналишида 81 та лойиҳа доирасида 231,4 млрд. сўмлик инвестициялар (шундан, 3,0 млн. долларлик хорижий инвестиция) ўзлаштирилиб, 702 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.

Дастурга мувофиқ, 2019 йилнинг 1-ярмида:

-435 та лойиҳалар амалга оширилган (режа 323);

-1,1 млрд. сўмлик ва 13,7 млн. долларлик инвестициялар жалб этилган (шундан: ўз маблағи 395,4 млрд. сўм, банк кредити 629,4 млрд. сўм);

— 3380 та янги иш ўринлари яратилган.

Жумладан соҳалар кесимида:

Саноат соҳасида:

— 154 та лойиҳалар амалга оширилган (режа 108);

— 835,4 млрд. сўм ва 12,3 млн. долларлик инвестициялар жалб қилинган (шундан: ўз маблағи 293,7 млрд. сўм, банк кредити 438,4 млрд. сўм);

-2089 та янги иш ўринлари яратилган;

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида:

— 233 та лойиҳа амалга оширилган (режа 179);

— 190,2 млрд. сўмлик инвестиция жалб қилинган (шундан: ўз маблағи 57,7 млрд. сўм ва банк кредити 132,5 млрд. сўм);

— 1044 та янги иш ўринлари яратилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида:

-48 лойиҳа амалга оширилган (режа 36);

-114,3 млрд. сўмлик ва 1,4 млн. долларлик инвестициялар жалб қилинган (шундан: ўз маблағи 44,0 млрд. сўм ва банк кредити 58,4 млрд. сўм);

-247 та янги иш ўринлари яратилган.

чакана савдо айланмаси ҳажми 2721,2 млрд. сўмни, ёки 108,4 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогноз (108,2 фоиз) 0,2 пунктга ортиғи билан бажарилган.

Тармоқлар бўйича чакана савдо айланмасининг таҳлили қуйидагича. Йирик корхоналарда чакана савдо айланмаси ҳажми 312,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг 1-ярим йиллигига нисбатан 52,1% ошган, кичик бизнесда 2277,7 млрд. сўмни ташкил этиб 4,7% ва норасмий секторда 130,6 млрд. сўмни ташкил этиб 1,4% ошган. Жами чакана савдо айланмасининг ҳажмида 11,5% йирик корҳоналарга, 83,7% кичик бизнесга ва 4,8% норасмий савдога тўғри келмоқда.

Аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси 1450,6 минг сўмдан тўғри келиб, 2018 йилнинг январ-июн ойларига  нисбатан 6,8 фоизга ошган.

Кўрсатилган хизматлар ҳажми 2561,9  млрд. сўм, ёки ўсиш суръати 117,9 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогнозга  нисбатан (108,9 фоиз) 9,0 пунктга ортиғи билан бажарилган.

Йирик корхоналарда хизматларнинг ҳажми 1197,1 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг 1-ярим йиллигига нисбатан 32,7%, кичик бизнесда 406,7 млрд. сўмни ташкил этиб 9,6% ва норасмий секторда 958,2 млрд. сўмни ташкил этиб 6,5% ошган. Жами хизматларнинг ҳажмида 46,7% йирик корхоналарга, 15,9% кичик бизнесга ва 37,4% норасмий секторга тўғри келмоқда.

2019 йил 1-ярим йиллигида қишлоқ жойларда 683,3 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилиб, жами хизматларнинг ҳажмида 26,7% ташкил этган.

Асосий 13 турдаги хизматлардан молия хизматларида (451,5 млрд. сўм, 181,5%), меморчилик хизматларида (50,4 млрд. сўм, 131,0%) ва таълим хизматларида (109,7 млрд. сўм, 120,3%) энг катта ўсиш суръатлари кузатилмоқда. Жами хизматларнинг ҳажмида энг катта улуш қуйидаги хизмат турларига тўғри келмоқда: транспорт хизматлари-26,9% (689,2 млрд. сўм), савдо хизматлари 23,6% (605,9 млрд. сўм) ва молия хизматлари 17,6% (451,5 млрд. сўм).

 Аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 1365,7 минг сўмдан тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,2 фоизга ошган.