2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар

Қорақалпоғистон Республикасида 2019 йил “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Дастурга мувофиқ молиялаштириш борасида жами манбалар ҳисобидан 387,1 млрд. сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида 123,4 млрд. сўм маблағ қурилиш-таъмирлаш ишлари учун сарф этилди.

Аҳоли уй-жойларини таъмирлаш борасида 3497 та якка тартибдаги уй-жойларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари талаб этилиб, бунда 27,5 млрд. сўм сарфлананиши белгиланган. Бугунги кунда, 2837 та хонадонда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, 9,2 млрд. сўм маблағ сарфланган.

Шу билан бирга, Кегейли туманидаги 1 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш режалаштирилиб, 139,0 млн. сўм маблағ сарфи кўзда тутилган.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш, иншоот ва тармоқларни барпо этиш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш учун жами 14,9 млрд. сўм маблағ ўзлаштириш ҳисобига 280 км ичимлик суви тармоғини ва 8 та сув иншоотларини яхшилаш мўлжалланган.

Шундан, бугунги кунда 48 км ичимлик суви тармоқлари жорий ва мукаммал таъмирдан чиқарилган бўлиб, 11,1 млрд. сўм маблағ сарфланган.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида, маҳаллаларда 405 км электр тармоқлари, 3029 дона таянч устунлар ўрнатиш ҳамда 131 дона трансформаторларни янгилаш ва таъмирлаш режалаштирилган. Ушбу тадбирлар учун 33,4 млрд. сўм маблағ сарфи кўзда тутилган.

Бугунги кунда, 1147 дона таянч устунлар ўрнатилган, 281 км электр тармоқлари ҳамда 163 дона трансформаторлар янгиланган, жорий ва мукаммал таъмирдан чиқарилган бўлиб 9,1 млрд. сўм маблағ сарфланган.

Табиий газ ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида аҳолига 7 дона суюлтирилган газ баллони етказиб бериш пунтклари, 221 дона газ тақсимлаш пунктларини (ГРП) таъмирлаш ҳамда 221,8 км газ қувурларни жорий ва капитал таъмирдан чиқариш режалаштирилган. Бунинг учун 2,9 млрд. сўмлик маблағ ажратиш режалаштирилган.

Ҳозирда 69 км табиий газ тармоғи жорий ва мукаммал таъмирдан чиқарилиб, 164 дона газ тақсимлаш пунктлари таъмирланди ҳамда 7 дона суюлтирилган газ баллонлари аҳолига етказиб бериш пунктлари таъмирланган. Ушбу тадбирлар учун 1,1 млрд. сўм пул маблағлари сарфланган.

Автомобиль йўлларини таъмирлаш борасида 452 км йўлларни таъмирлаш бўйича жами 86,2 млрд. сўм маблағ эвазига жорий таъмирдан чиқариш режалаштирилган.

Шундан, ҳозирда 26,3 млрд. сўм маблағ эвазига 129 км ички йўллар жорий таъмирдан чиқарилган.

Ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш борасида 170 та объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирдан чиқариш учун 165,3 млрд. сўм йўналтирилиши режалаштирган.

Бугунги кунда, 43,1 млрд. сўм молиялаштирилиб, қурилиш таъмирлаш ишлари бошланган.

Бозор инфратузилма объектларини қуриш, хусусан, 178 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини янгидан барпо этиш ва 19,4 млрд. сўм маблағ эвазига қўшимча 176 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ҳозирда 1,1 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 15 та лойиҳа амалга оширилган.

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш борасида 47 та янги бекатларни барпо этиш, жорий таъмирлаш режалаштирилган ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 1,2 млрд. сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.

Ҳозирда 4 та бекат барпо этилиб, жорий ва мукаммал таъмирдан чиқарилган, ушбу тадбирлар учун 63 млн. сўм маблағ сарфланган.

Маҳалла ҳудудларини ободонлаштириш борасида 154 км пиёдалар йўлакларини таъмирлаш, 90 та чиқинди йиғиш пунктларини яхшилаш, 259 минг м2 дарахтзор ва гулзорлар ташкил этиш ва бу тадбирлар учун 11,9 млрд. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 3,1 млрд. сўм маблағ эвазига 157 км ички ирригация тармоқларини яхшилаш ҳамда 4,7 млрд. сўм маблағ эвазига 3687 дона кўча ёритиш устунлари ва лампаларини ўрнатиш, 159 км устунларга электр кабели тортиш ишлари режалаштирилган.

Ҳисобот даврида 32 км пиёдалар йўлакларини таъмирлаш, 7 та чиқинди йиғиш пунктларини таъмирлаш, 259 минг м2 дарахтзор ва гулзорлар ташкил этиш чора-тадбирлари амалга оширилган ва бу тадбирларга 3,1 млрд. сўм маблағ сарфланган.

Шу билан бирга, 2,3 млрд. сўм маблағ сарфланиб, 14 км ирригация тармоқлари таъмирланган ҳамда 597 млн. сўм маблағ сарфланиб, 276 дона кўча ёритиш устунлари ва лампалар ўрнатилган, устунларга 57 км электр кабели тортиш ишлари якунига етказилган.